Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қилишдир. Оллоҳнинг ҳикмати расулларни ҳикматлар ва манфаатлар учун жўнатишни тақозо этади. Дарҳақиқат, расулларни жўнатиш воқе бўлди. Оллоҳ Таоло башариятга аҳли иймон ва тоат аҳлига жаннат ва савобдан хушхабар бериш, куфр ва исён аҳлига дўзах ва азобдан огоҳлантириш учун, одамларга дунё ва охират ишларида зарур нарсаларни тушунтириш учун расулларни жўнатди, чунки инсон ва унинг аҳволини ақл билан иҳота қилиб бўлмайди. Оллоҳ Таоло ўз анбиё ва расулларини одатдан ташқари мўъжизалар билан қўллаб-қувватлади, чунки мўъжиза бу одатдан ташқари иш бўлиб, нубувватни даъво қилган кишининг қўлидан келмайдиган ишдир. Агар Оллоҳ мўъжиза билан қўллаб-қувватламаса эди, унинг сўзини қабул қилиш вожиб бўлмасди. Ҳамда рисолатни даъво қилгувчиларнинг ростидан ёлғонни ажратиш маҳол бўларди. Мўъжиза зоҳир бўлган пайтда, бу мўъжизага қаноатланган кишида (расулнинг) ростгўйлигига қатъий ишонч ҳосил бўлади, чунки бундай нарса инсоннинг қўлидан келмайди.


Анбиёларнинг энг аввалгиси Одам а.с. ва охиргиси Муҳаммад с.а.в.. Одам а.с.нинг нубуввати Қуръон билан собитдир.
Оллоҳ Таоло айтади:


وَعَصَى آدَمُ رَبَّهُ فَغَوَى ۩ثُمَّ اجْتَبَاهُ رَبُّهُ فَتَابَ عَلَيْهِ وَهَدَى
– „Одам Парвардигорига осий бўлиб, йўлдан озди. Сўнгра Парвардигори уни танлаб, Ўзига яқин қилиб, тавбасини қабул этди“.                        [20:121-122]


Танлади сўзининг маъноси набийлик учун ажратиб олди демакдир. Бундан ташқари, Қуръон Оллоҳ уни буюриб, қайтарганига ишора қиляпти.
У айтади:


وَقُلْنَا يَاآدَمُ اسْكُنْ أَنْتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ وَكُلاَ مِنْهَا رَغَدًا حَيْثُ شِئْتُمَا وَلاَ تَقْرَبَا هَذِهِ الشَّجَرَةَ
– „Ва айтдик: «Эй Одам, сиз жуфтингиз билан жаннатни маскан тутинг ва ундан хоҳлаган жойларингизда бемалол таомланинг. Фақат мана бу дарахтга яқинлашманг»“.                                    [2:35]


Унинг замонида бошқа набий бўлмаган эди. У ваҳй билан набийдир, набий - шариат ваҳй қилинган киши. Ҳар бир буйруқ ва қайтариқ шариатдир. Демак, унга ваҳй келган ва у набийдир. Бундан ташқари, унинг нубуввати Суннат билан ҳам собитдир. Имом Термизий Абу Саиддан ривоят қилган ҳадисда айтиладики: «Мен қиёмат кунида Одам фарзандларининг саййидиман, лекин бу фахр учун эмас, менинг қўлимда мақтов байроғи бўлади, бу ҳам фахр учун эмас, Одамдан тортиб ҳамма пайғамбарлар ҳам менинг байроғим остида бўлади». Яна саҳобалар ҳам Одамнинг набий эканлигига ижмо қилишган.

 

Аммо Муҳаммад с.а.в.нинг нубувватига келсак, у киши нубувватни даъво қилдилар ва мўъжиза кўрсатдилар. У зотнинг нубувватни даъво қилганлиги қатъийликни ифодалайдиган тавотур йўли орқали билинган. Мўъжизани изҳор этганлиги эса у киши Оллоҳ Таолонинг каломини етказган ва етук адибларни баҳсга чорлаган. Улар бунга қаттиқ ҳаракат қилишлари билан бирга энг қисқа сурани келтиришдан ҳам ожиз қолишган. Ҳатто улар калом ва балоғат илмида етук бўлишлари билан бирга, унга бу йўл билан қарши чиқишдан ожиз бўлиб, қилич ва куч билан қарши чиқишга ўтишди. Уларнинг бирортасидан нақл

 

87-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260